АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини барқарор даҳо деб атади ва тўғри овқатланиши ҳамда зарарли овқатни камдан-кам истеъмол қилишини таъкидлади. Британиянинг ITV телеканалига берган интервьюсида у ўзига шундай баҳо берди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен барқарор даҳоман», — деди Трамп Twitter’даги иборасини такрорлаб.
Таомлардан қай бирини афзал кўриши, ҳар қанча вақтда гамбургер истеъмол қилиши, кола-кола ичиши ҳақида сўзлай туриб, АҚШ президенти қуйидагиларни таъкидлади: «Дунёнинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган тансиқ таомлар, фойдали овқатларни истеъмол қиламан. Баъзи ҳолатларда юқорида санаб ўтилган таомларни ҳам ейман. Ўйлашимча, етарли даражада яхши овқатланаман».
Изоҳ (0)