• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Татьяна Каримова: Ислом Абдуғаниевич гул совға қилишни хуш кўрар эдилар

    Татьяна Каримова Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондига берган интервьюсида Биринчи Президент ҳаётига доир кўпчилик билмаган жиҳатлар ҳақида гапириб берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Фақат яқинлари кўра олган жиҳатлар хусусида ҳам сўзлаб берсам. Ислом Абдуғаниевич гул совға қилишни хуш кўрар эдилар. Оила қурганимизнинг дастлабки кезларида ҳам, кейинчалик Президент бўлганларидан сўнг ҳам бундан бир олам завқ олардилар. Боғ-ҳовлида сайр қилиб юрганимизда Ислом Абдуғаниевич ҳамиша бирор гуллаган новда ёки чечак топиб, менга туҳфа этар эдилар. Бу хотираларни қалбим тўрида сақлайман...

    Дам олиш кунлари теннис кортидаги машғулотлардан кейин шериклар билан боғ-ҳовлида сайр қилиб юрган пайтларимиз ҳам бўларди. Гоҳида Ислом Абдуғаниевич шериклари уйга борганда ўз рафиқаларига совға қилишлари учун хушбўй шумуртдан ёки ўзлари севган райҳондан гулдаста қилиб берардилар.

    Ҳамиша одамлар кўнглига ёруғлик улашишни истардилар.

    Ислом Абдуғаниевич қўли очиқ инсон эдилар. Умуман, совға улашишни ёқтирардилар. Уйимизда ҳамиша кўплаб сувенирлар бўлар эди. Бизникига меҳмон келиб, кузатаётганимизда қўлларига тушган буюмни ҳадя қилиб юборардилар. Мен олиб қолишни истаган буюмни совға қилиб юборсалар, ранжиган пайтларим ҳам бўлган. Ислом Абдуғаниевич истаганларини туҳфа этиб юборишлари мумкин эди. Муҳими – совға меҳмонга ёқса бас. Бундан эса бир олам мамнуният туярдилар.

    Талабчан, аммо адолатли инсон эдилар. Ўзларига ҳам, атрофдагиларга ҳам талабчан эдилар. У кишининг ҳаёт тарзини, таъбир жоиз бўлса, зоҳидона деб сифатлаш мумкин. Таом тановул қилишда қаноатли бўлиб, асло меъёрдан ошмас эдилар. Бутун умр спортга ошно яшадилар. Ҳамиша яхши спорт формасида бўлишга интилганлар. Ёшликларида кураш билан шуғулланганлар. Ҳаётларининг сўнгги кунларига қадар машқ залига боришни канда қилмаганлар. Қолаверса, сузиш ва теннис билан шуғулланганлар.

    Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди.

    Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар.

    Шифокорларга мурожаат қилишни хуш кўрмас эдилар ва у кишини бирор тиббий кўрикка бориш учун кўндиришим осон бўлмас эди. Бутун фикру хаёллари иш билан банд бўларди.

    Ислом Абдуғаниевич табиатни яхши кўрар, борлиқни тинглай олар, ҳис қила билар эдилар. Бу завқни ўзлари ҳис этиб қолмай, ён-атрофидагилар ҳам ундан баҳра олишини истардилар. Ҳатто бундай ҳис-туйғулардан йироқ одамлар ҳам вақт ўтиши билан, қаерда бўлмасин, боғ-ҳовлидами, тоғдами – табиатдаги ўзгаришларни кузатиш, ундан ҳайрат туйишни ўрганди. Айниқса, гуллаган дарахтни кўрганида Ислом Абдуғаниевичнинг кайфиятлари кўтариларди. У киши учун оппоқ пахта каби қийғос гуллайдиган гилос ва олчадан чиройлиси йўқ эди. Дарахтлар кўкламда илк барг чиқарганини кўрганда хурсанд бўлиб кетар, кузда арғувон тусга кирганида эса ҳайратга чўмар эдилар.

    Бир гал бизникига иккита лайлак қишлагани келди, кейинроқ улар сони етмиш-саксонга етди. Лайлаклар нозиктаъб эмасми, Ислом Абдуғаниевич аввало ўзлари қушларга эҳтиёткор муносабатда бўлар ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилар эдилар. Дейлик, биров лайлаклар ёнига бориб уларни қўрқитса, қаттиқ ранжир эдилар. Ахир, улар ўта сезгир ва нафис мавжудотлар-да. Кечки қоронғи осмонда оппоқ лайлакларнинг парвози ҳайратомуз манзара эди, албатта.

    Ислом Абдуғаниевич учун оппоқ қушлар тинчлик, эзгулик, бахту саодат ва осойишталик тимсоли эди. Нафақат ўзлари, балки бутун мамлакат учун лайлаклар ўзига хос рамзга айлангани бежиз эмас. Бу кейинги йилларда бунёд этилган меъморий обидаларда ҳам акс этган. Мамлакатнинг бош майдони кираверишидаги «Эзгулик» аркасини кўриб, бунга амин бўлиш мумкин.

    29.01.2018, 11:45   Изоҳ (0)   35439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазири: коррупциявий хатарга барҳам бериш мақсадида вазирлик томонидан «хавфли гуруҳ» рўйхати шакллантирилган

    29.01.2018, 11:35

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

    29.01.2018, 11:27

    Татьяна Каримова Ислом Каримов билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

    29.01.2018, 11:24

    Тошкентда 5-синф ўқувчиси дўстини қутқариб, ўзи чўкиб кетди

    29.01.2018, 10:49

    Қирғизистон фуқароси ўзбек-қирғиз чегарасида қўлга олиниш чоғида яраланди

    29.01.2018, 10:21

    Ўзбекистонда йил давомидаги дам олиш кунлари илк марта олдиндан маълум қилинди (инфографика)

    29.01.2018, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40

    Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олишни талаб қилмоқда

    Дунё | 7 август, 13:15

    Ўзбекистонда 8 август куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:00

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.