Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой автомобиль йўлагини шакллантириш, мазкур давлатлар ўртасида халқаро автомобиль қатнови соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкентда 22—25 январь кунлари икки ва уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
22 январь куни бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қуйидаги мунтазам автобус йўналишларини тиклаш юзасидан келишувга эришилди:
Тошкент — Бишкек («Ғишткўприк»/ «Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали);
Андижон — Ўш («Дўстлик»/ «Достук»);
Фарғона—Ўш («Ўзбекистон»/«Қизилқия»).
23 январь куни Ўзбекистон ва Хитой экспертларининг халқаро автомобиль қатнови масалалари бўйича биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда автомобилда халқаро юк ташишни амалга ошириш учун рухсат бланкларини ўзаро алмашишни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон автотранспорт воситаларини Хитой ҳудуди бўйлаб тўсиқларсиз юк ташиши бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳ (0)