• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йил давомидаги дам олиш кунлари илк марта олдиндан маълум қилинди (инфографика)

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 декабрь куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолаганидан хабарингиз бор, деб ёзади блогер Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш Фармоннинг асосий мақсади ҳисобланади.

    Қувонарли томони, йил давомидаги иш ва дам олиш кунларини олдиндан режалаштириш амалиёти Ўзбекистонда илк марта бўлмоқда. Бундай амалиёт ўзининг самарадорлиги нуқтаи назаридан хорижий тажрибада кенг қўлланилади. Масалан, жорий йил Россияда 5 та, Украинада 4 та, Беларусда 7 та, Қозоғистонда 5 та дам олиш кунлари бошқа иш кунига кўчирилди.

    Фақат мазкур давлатлардан фарқли ўлароқ бизда дам олиш кунларини тартибга солишга оид ҳужжат Президент томонидан қабул қилинди, уларда эса бу масала ҳукумат раҳбари, яъни Бош вазирнинг қарори билан белгиланади. Бу давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳада бўлаётган ижобий ўзгаришларда ташаббускор бўлаётганлигининг исботи, дейиш мумкин.

    Йил давомидаги иш ва дам олиш кунларини ҳали йил бошланмасдан аввал белгилаш ходимларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишларига зарур шароит яратиб беради. Илгари маълум бир байрамга 2-3 кун қолганда дам олиш кунларининг кўчирилиши белгиланар, бунинг натижасида ходимлар бундай қисқа фурсат ичида дам олиш кунлари режа тузиш ёки уни амалга оширишга улгурмай қоларди. Шунингдек, айрим иш берувчилар Фармоннинг асл мазмун-моҳиятини англамасдан ўзгарган дам олиш кунлари ҳисобига ходимларни қўшимчасига ўша куни ёки якшанба кунлари ишлатиш ҳақида ноқонуний қарорлар чиқарарди. Худди шу каби муаммолар дам олиш куни ўзгарган ой учун иш ҳақини ҳисоблаш чоғида ҳам юзага келарди. Эндиликда жорий этилаётган янги механизм ушбу муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

    Фармон асосида Ўзбекистон қонунчилигида меҳнат муносабатларига оид яна бир янги амалиёт киритилди. Яъни жорий йилда илк марта ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш орқали байрам кунлари арафасида қўшимча дам олиш куни берилди.

    Фармонда 3 хил тоифадаги дам олиш кунлари ҳақида сўз боради.

    1-тоифа: Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш орқали бериладиган байрам кунлари арафасидаги қўшимча дам олиш куни. Булар:

    2 январь – сешанба;

    20 март – сешанба;

    31 август – жума.

    ЭСЛАТМА: Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига меҳнат таътилининг муддати 3 кунга қисқартирилса ҳам, лекин таътил учун бериладиган тўлов миқдори қисқартирилиши мумкин эмас, у тўлиқ берилади.

    2-тоифа: Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун байрам арафасидаги иш кунига кўчирилган шанба, дам олиш куни. Булар:

    6 январь – шанба 3 январь – чоршанбага;

    17 март – шанба 19 март – душанбага;

    24 март – шанба 22 март – пайшанбага;

    25 август – шанба 23 август – пайшанбага;

    8 сентябрь – шанба 3 сентябрь – душанбага;

    15 сентябрь – шанба 4 сентябрь – сешанбага;

    29 декабрь – шанба 31 декабрь – душанбага.

    ЭСЛАТМА: Ушбу кунларда 6 кунлик иш ҳафтасида фаолият олиб борадиган ходимлар ишга чиқишлари лозим бўлади.

    3-тоифа: Барча ходимлар учун (5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар) бирдек умумий дам олиш куни ҳисобланган якшанба кунини байрам арафасидаги иш кунига кўчириш. Бунда 26 август – якшанба куни 24 август – жумага кўчирилди.

    Янги йил байрами арафасидаги ўзгаришлар

    Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    30 декабрь – шанба;

    31 декабрь – якшанба;

    1 январь – Янги йил байрами;

    2 январь – қўшимча дам олиш куни;

    3 январь – кўчирилган дам олиш куни.

    Изоҳ: 6 январь – шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

    Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    31 декабрь – якшанба;

    1 январь – Янги йил байрами;

    2 январь – қўшимча дам олиш куни.

    Наврўз байрами арафасидаги ўзгаришлар

    Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    18 март – якшанба;

    19 март – кўчирилган дам олиш куни;

    20 март – қўшимча дам олиш куни;

    21 март – Наврўз байрами;

    22 март – кўчирилган дам олиш куни.

    Изоҳ: 17 ва 24 март – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

    Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    18 март – якшанба;

    20 март – қўшима дам олиш куни;

    21 март – Наврўз байрами.

    Изоҳ: 19 ва 22 март кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни бўлади.

    Мустақиллик байрами арафасидаги ўзгаришлар

    Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    31 август – қўшимча дам олиш куни;

    1 сентябрь – Мустақиллик байрами;

    2 сентябрь – якшанба;

    3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;

    4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

    Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

    Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

    31 август – қўшимча дам олиш куни;

    1 сентябрь – Мустақиллик байрами;

    2 сентябрь – якшанба.

    Изоҳ: 3 ва 4 сентябрь (душанба-сешанба) кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни бўлади.

    Ҳайит кунларида дам олиш қандай ташкил қилинади?

    Президент Фармонига берилган расмий шарҳда муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилаётгани қайд этилган.

    Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, кўпчилик Президент фармонидаги фақат Янги йил, Наврўз, Мустақиллик байрамлари арафасидаги кўчирилган дам олиш кунларига эътибор беришаётганига гувоҳ бўляпмиз. Лекин август ойининг сўнгги 10 кунлигида кўчирилган дам олиш кунлари назардан четда қолмоқда. Фармонга кўра, 25 август – шанба 23 август – пайшанбага ҳамда 26 август – якшанба эса 24 август – жумага кўчирилди.

    Мазкур кўчиришлар айримлар ўйлагандек Мустақиллик байрамига алоқадор эмас. Аксинча, бу муқаддас Қурбон Ҳайити байрами арафасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш билан боғлиқ.

    Ушбу ўзгаришлардан англашиладиган биринчи жиҳат шундаки, 2018 йилда Ўзбекистонлик ходимлар кўчирилган дам олиш кунининг ҳисобига 1 марта якшанба куни ҳам ишга чиқишлари керак бўлади. Аниқроғи 26 август – якшанба куни оммавий иш куни сифатида эълон қилиниб, ушбу дам олиш куни 24 август – жума кунига кўчирилди.

    Иккинчи жиҳати, мазкур ўзгартиришлар жараёнида Қурбон Ҳайитининг 1-кунини тахминан 22 август кунига белгиланиши ҳисобга олинган. Албатта барчамизга маълумки, Ҳайит байрамларини олдиндан аниқ кунини белгилаш имконсиз, бу ой чиқишига қараб ҳал қилинадиган масаладир. Шу сабабли ҳам Фармонда Ҳайит кунларига ҳеч қандай ишора берилмаган. Лекин ўтган йили юртимизда 1 сентябрь куни Қурбон Ҳайити нишонлангани инобатга олиниб, фуқароларга ушбу муқаддас байрам арафасида қўшимча дам олиш кунларини ташкил этиш учун олдиндан замин ҳозирлангани эътирофга лойиқ.

    Агар ой тақвими бўйича Қурбон Ҳайити байрами 22 августга белгиланса, унда ҳафтасига 5 кун ишловчилар кетма-кет 3 кун (22, 23, 24 август) дам олишлари мумкин бўлади. Агар Қурбон ҳайити байрами ой чиқиши ҳисобига бошқа кунга, масалан 21 ёки 23 августга белгиланса, бундай ҳолда ҳам фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Қурбон Ҳайитининг 1-кунини белгилаш тўғрисидаги Президент Фармонида айни бир пайтда дам олиш кунларини кўчириш масаласи ҳам инобатга олиниши, яъни 23-24 августга кўчирилган дам олиш кунларидан бири мос равишда 22 августга кўчирилиш эҳтимоли юқори.

    Ўзбекистонда дам олиш кунини кўчириш амалиёти ҳақида қўшимча маълумот

    Байрам кунлари арафасида аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида дам олиш кунини кўчириш узоқ йиллардан буён мавжуд.

    Агар тарихга назар ташласак, илк марта бундай қарор 1992 йилда чиққан эди. Ўшанда Мустақиллик кунининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан дам олиш куни 1992 йил 29 август шанбадан 31 август душанба кунига кўчирилган эди.

    Бугунгача дам олиш кунлари билан боғлиқ асосан 3 хил кўринишдаги қарорлар қабул қилинган эди:

    Алоҳида бир иш кунини барча учун дам олиш куни деб эълон қилиш.

    Бундай қарорлар камдан-кам чиқарилади, аммо чиққанда ҳам халқда катта қувонч билан кутиб олинади. Бундай қарорларга мисол қилиб, 2017 йил 2 январь (душанба) ёхуд 2015 йил 2 январь (жума) кунини дам олиш куни деб эълон қилингани келтириш мумкин.

    Жума кунини дам олиш куни, якшанбани эса иш куни деб эълон қилиш.

    Агар байрам куни ҳафтанинг пайшанба кунига тўғри келиб қолса, унда айрим ҳолатларда жума куни дам олиш деб эълон қилиниб, якшанба куни эса расман иш куни дея белгиланади. Масалан, 2016 йилда Мустақиллик байрами пайшанба кунига тўғри келгани сабабли, 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилган ҳамда 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинган эди. Бундай кўчириш ҳолатларини 2009 йил 4 январь якшанба дам олиш куни 2009 йил 2 январь жумага кўчирилганида ёки 2002 йил 24 март якшанба дам олиш куни 22 март жумага кўчирилганида кўриш мумкин.

    Душанба кунини дам олиш, шанба кунини иш куни деб эълон қилиш.

    Агар байрам куни ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келиб қолса, унда аксарият ҳолларда душанба куни дам олиш деб эълон қилиниб, шанба куни эса расман иш куни дея белгиланади. Дам олиш кунини кўчириш билан боғлиқ энг кўп тарқалган ҳолат айнан мана шу.

    Бунга мисол қилиб, 2016 йил 8 март байрами сешанба кунига тўғри келганлиги сабабли 5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига, 2015 йил 8 декабрь арафасида эса 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилганини келтириш мумкин.

    Юқорида таъкидланганидек, жорий йилда илк марта меҳнат таътили кунларини қисқартириш ҳисобига қўшимча дам олиш кунини эълон қилиш амалиёти жорий этилди.

    29.01.2018, 09:51   Изоҳ (0)   180442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда табиий монополияларнинг солиқдан қарзлари 455 миллиард сўм деб баҳоланмоқда

    29.01.2018, 09:09

    Мижозлардан 3 ой ҳақ олинмайди!

    29.01.2018, 08:59

    Сурхондарёда қориларни саралаш якунланди

    29.01.2018, 08:54

    Бухорода қиморбозлар қўлга олинди. Улар орасида андижонлик «меҳмонлар» ҳам бор

    29.01.2018, 07:57

    Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди

    29.01.2018, 07:32

    Қуролли Кучлар академиясида мудофаа доктринасига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди

    28.01.2018, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги кўчалардан бири 4 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 май, 21:25

    Франциянинг бир қатор шаҳарларида такси ҳайдовчилари норозилик намойишлари ўтказмоқда

    Дунё | 19 май, 21:15

    Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлик дастури имзоланди 

    Ўзбекистон | 19 май, 21:05

    Дунёдаги энг ингичка соат 600 минг долларга сотилди

    Лайфстайл | 19 май, 20:50

    “Исроил Ғазо секторининг бутун ҳудудини назорат остига олишни режалаштирмоқда” — Нетаньяху 

    Дунё | 19 май, 20:40

    Ўзбекистонда бир ҳафтада қанча газ ва свет ўғирлангани маълум бўлди 

    Ўзбекистон | 19 май, 20:30

    Юнусободда руҳий касал эркак ички ишлар ходимига пичоқ билан жароҳат етказди

    Ўзбекистон | 19 май, 20:21

    Арманистон президенти қароргоҳи ёнида портлаш ва ёнғин юз берди

    Дунё | 19 май, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.