Ўзбекистон Непал Федератив Демократик Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳақдаги Қўшма коммюнике 26 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида имзоланган.
Ҳужжат ҳар икки мамлакат ҳукуматлари номидан Ўзбекистон ва Непалнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан имзоланган.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг қайд этишича, Непал Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган жаҳондаги 134-давлатга айланди.
Изоҳ (0)