Тошкентнинг Юнусобод туманида, «Анорзор» маҳалласида 27 январь тонгида ёнғин юз берди. Бу ҳақда, шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига асосланиб, UzNews хабар бермоқда.
Ёнғин учта ҳовлини қамраб олган — ёнғин чиққан уйдан ташқари қўшни икки хонадоннинг томлари зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида 250 квадрат метр майдон ёнган.
Бундан ташқари, ёнғин сабаб Cobalt русумли автомобиль ёниб кетган, ёнғин чиққан уйда яшаган 68 ёшли бир фуқаро куйиш тан жароҳатини олган.
«Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)