Туркиянинг Эрзинжан вилояти фуқаросига 25 январь, пайшанба куни миллий лотереяда 42,5 миллион турк лираси (11,4 миллион доллар) ютуқ чиқди. Бу ҳақда Haber Turk телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«5, 12, 15, 17, 20, 40 — ютуқ рақамлари бўлди», — аниқлик киритади лотерея ташкилотчилари.
Sabah газетасининг таъкидлашича, 61 миллион турк лираси миқдоридаги Туркия тарихидаги энг йирик жекпот янги йил оқшомида ўйналган ва тўрт киши ўртасида тақсимланган.
Изоҳ (0)