Гавайи штати фавқулодда вазиятлар хизматининг тугмани адаштириб, аҳолига баллистик ракета яқинлашаётганлиги ҳақидаги ёлғон хабарни йўналтирган ходими федерал тергов ва ички суриштирув билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда, Fox News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ёлғон сигнални узатган ходим суриштирувимиз билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганлигидан ҳафсаламиз пир бўлди», — дейди Алоқа бўйича федерал комиссия вакили Лиса Фолкс. У мазкур шахс ўз позициясини қайта кўриб чиқишига умид қилишини қўшимча қилди.
Гавайи оролларига баллистик ракета яқинлашаётганлиги ҳақидаги огоҳлантириш 13 январь тонгида штат аҳолиси мобил телефонларига тарқатилган эди. Бу аҳоли орасида саросимага сабаб бўлди.
Изоҳ (0)