АҚШнинг Вермонт штатида яшовчи эркак Jeep йўлтанламасини Шемплейн кўлига тушириб юборди. У туманда пайқамасдан, қайиқлар бекатига кириб кетган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Wаzе навигаторининг кўрсатмаларига амал қилган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Маҳаллий полиция департаменти ҳисоботига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бундан ташқари, ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
Изоҳ (0)