Tesla Motors асосчиси Илон Маск компаниядаги маошидан маҳрум бўлганидан сўнг компанияни ривожлантириш бўйича принципиал жиҳатдан янги режага эга эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, бу компания тарихидаги энг радикал режа бўлиши мумкин. Ишбилармон компаниянинг қийматини ўн йил ичида сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Илон Маскнинг компаниядаги маоши ва мукофот пули бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди. У белгиланган натижаларга эришганлик учун тақдирланиши белгиланган.
Изоҳ (0)