Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Лига Кубогининг иккинчи финалчисига айланди. Бир кун муқаддам Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» футболчилари финал чиптасига эга чиқанди.
Кевин де Брюне 96-дақиқада гол урди. «Манчестер Сити» Лига Кубогининг финалига йўл олди
Лондон дербисида «Арсенал» ва «Челси» бу йил ҳисобидан тўртинчи бор тўқнаш келди. Аввалги уч ўйинда ғолибни аниқлашнинг иложи бўлмаганди. Бу сафар эса Арсен Венгер шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб Азар томонидан очилганига қарамай, «аристократлар» устунликни сақлаб қола олмади ва ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборди.25 февраль куни чемпион жамоа номига ойдинлик киритилади. Финал одатга кўра, Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
«Арсенал» финалга қадар «Донкастер Роверс» (1:0), «Норвич» (2:1), «Вест Ҳэм» (1:0), «Челси» (2:1) каби клубларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. «Манчестер Сити» эса «Вест Бромвич» (2:1), «Вулверҳэмтон» (0:0. Пен — 4:1), «Лестер» (1:1. Пен — 4:3), «Бристоль Сити» (5:3) каби клублар довонидан ўтиб кетди.
«Арсенал» — «Челси» 2:1
Голлар: Эден Азар, 7 (0:1). Антонио Рюдигер, 12-авт (1:1). Гранит Жака, 60 (2:1).Дастлабки ўйин: 0:0Бир йил аввал мазкур мусобақада «Манчестер Юнайтед» зафар қучганди. Моуриньо шогирдлари финалда «Саутгемптон»дан устун келганди — 3:2.
Изоҳ (0)