10 февраль куни Куба жамоасига қарши жанглар билан WSB мусобақасига кирадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ҳиндистондаги халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси «Дарё»га маълум қилди.
Ҳиндистон мезбонлигида ўтадиган Indian Open халқаро турнири ўзбекистонликлар учун WSB мусобақаси олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Мусобақа 28 январда старт олиб, 1 февраль куни ўз якунига етади.
Ўзбекистон термаси турнирда барча — 10 та вазн тоифасида чемпионлик учун кураш олиб боради. Иштирокчи чарм қўлқоп усталари билан танишинг:
- -49 кг: Мироншоҳ Ибригамов
- -52 кг: Худойназар Файзов
- -56 кг: Абдулхай Шораҳматов
- -60 кг: Шербек Раҳматуллаев
- -64 кг: Иқбол Холдоров
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров
- -75 кг: Исроил Мадримов
- -91 кг: Санжар Турсунов
- +91 кг: Баҳодир Жалолов
- +91 кг: Лазиз Муллажонов
Изоҳ (0)