Норвегия, Буюк Британия, АҚШ ва Германиядан халқаро олимлар гуруҳи ҳаводаги ифлослантирувчи моддаларни йўқотиш глобал исишни чуқурлаштириши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Олимлар иқлимнинг глобал ўзгариши тўртта моделини яратди. Улар аэрозоллар (сулфатлар ва қурум) йўқолишини имитация қилди. Ифлослантирувчи моддалар Ерга етиб келадиган қуёш радиацияси бир қисмини блоклаши аниқланди. Уларни йўқотиш атмосферанинг иссиқлик энергиясини кўпроқ ютишини кучайтиради.
Бу жараён оқибатида атмосферанинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 0,5—1,1 даражага кўтарилади. Бу эса, ўз навбатида, қурғоқчилик ва сув тошқини каби табиий офатлар сонини оширади.
Изоҳ (0)