КХДР бир неча ойдан сўнг АҚШга ядро зарбаси беришга қодир бўлади. Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпео CBS’га берган интервьюсида Шимолий Корея қачон АҚШга зарба беришга қодир бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Гап бир неча ой ҳақида бормоқда. Марказий разведка бошқармаси директори сўзларига кўра, Шимолий Корея ядро дастури кенгаймоқда, жанговар каллаклар эса кучлироқ ва ишончлироқ бўлиб бормоқда.
«Албатта, бир йилдан сўнг деб айтишдан мамнун бўлардим... АҚШ ҳукумати бу лаҳза имкон борича кечроқ юзага келиши устида тинимсиз иш олиб бормоқда», — деди Помпео.
Изоҳ (0)