Голливуднинг энг кекса актрисаси Конни Сойер 105-ёшида вафот этди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сойер саратонга қарши кўп йиллик курашдан сўнг Вудленд-Хиллздаги (Калифорния штати) уйида вафот этди. Унинг ўлими аниқ сабаби ҳали аниқланмаган.
Актриса илк ролини 18 ёшида қўлга киритган, карьераси давомида 140 дан ортиқ картинада суратга тушган. У кўпроқ телевидениеда машҳур бўлса-да, «Гарри Саллини учратганда», «Ананасли экспресс» каби фильмларда рол ижро этган.
Сойер 99 ёшида Кинематография фан ва санъати академиясининг энг кекса аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)