Буюк Британияда яна бир қироллик тўй маросими ўтказилиши мўлжалланмоқда. Бу сафар келин малика Евгения Йоркская бўлди, деб ёзади Меtrо.
Уларнинг унаштирилгани ҳақида қироллик оиласининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди. Тўй маросими 2018 йилнинг кузида Виндзор саройидаги Муқаддас Георгий ибодатхонасида бўлиб ўтади.
27 ёшли малика Евгения 31 ёшли Жек Бруксбанкнинг рафиқасига айланади. Жек севган қизига Никарагуада турмуш қуришни таклиф қилган. Евгения ва Жекнинг тўйи шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўй маросими бўлиб ўтадиган ибодатхонада ўтади.
Малика илк бор Жек билан 2010 йилда Вербеда учрашган. Тўй ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилнинг охирида тарқала бошлаган эди. Тунги клуб бошқарувчиси Жек Бруксбанк кимошди савдо уйи ходими ҳам ҳисобланади.
Изоҳ (0)