• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    11 ойлик бола танасидан 12 та игнани чиқариб олган шифокор: игна танага ташқи томондан тиқилган ҳолатга биринчи марта дуч келишим

    UZ24 нашри 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 12 дона пўлат игнани чиқариб олган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Болалар жарроҳлик бўлими мудири, профессор Ҳабибулла Оқилов билан интервью уюштирди.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    — Ҳабибулла Атауллаевич, танасида бир нечта игналар борлиги аниқланган 11 ойлик гўдак ушбу марказда операция қилингани ростми?

    — Ҳа, рост. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилоятидаги филиали шифокорлари томонидан 11 ойлик гўдакнинг танасида 15 дона игна борлиги рентген суратларидан аниқланди. Шундан сўнг бола жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ерда қайтадан рентген қилиниб, текширувлардан ўтказилгач, 17 январь куни бола операция қилинди.

    Операция давомида игналарнинг 11 таси, яъни чақалоқнинг бўйин, кўкрак қафасида туриб қолган, ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган игналар олиб ташланди. Қолган игналарни олиб ташлашни эса қон-томир жарроҳлари, кардиохирурглар билан маслаҳатлашган ҳолда кейинроққа қолдирдик. Боланинг аҳволи яхшиланиб, 3—4 ёшга кирганда ҳам операцияни қилиш мумкин. Агар инсон танасидаги ёт жисм халақит бермайдиган жойда жойлашган бўлса, у кўп йиллар давомида безиён турган ҳолатлар учрайди.

    — Ҳозир гўдакнинг аҳволи қандай?

    — Беморларнинг 3 та даражаси бор: оғир, ўрта оғир ва ўта оғир. Чақалоқнинг аҳволи ўта оғир даражада... Чунки операциянинг ўзи 9 соат давом этди. Катта одамлар ҳам 3—4 соатлик операцияни кўтариши қийин. Лекин, кўз тегмасин, болада бироз бўлса-да ижобий ўзгариш бор, анализлари нормаллашяпти. Операциядан аввал пешоб йўқ эди, ҳозир пешоб келяпти.

    — Сизнингча, игналар гўдакнинг танасига қандай тушиб қолган?

    — Биз аввалига бола игналарни ютиб юборган, дея тахмин қилгандик. Лекин 8—9 ойлик бола шунча игнани бирдан ютиб юбориши мумкин эмас. Катта одам ҳам ютолмайди буни. Ютган тақдирда ҳам оғиз бўшлиғидан қизилўнгач орқали ўтиб кетган бўлса, қизилўнгачда албатта ўрни қолади. Ўтган жойида яллиғланиш процесси бўлади. Ошқозондан чиқиб кетган бўлса ҳам, ўрни қолади. Лекин эндоскопия қилиб кўрдикки, на қизилўнгачда, на ошқозонда игна ўтган жой йўқ. Яна бир томони шундаки, игналар қизилўнгачнинг юқорисида ҳам, орқа томонида ҳам турибди. Демак, игналар бола танасига тиқилган, деб айтишимиз мумкин. Ким, нима мақсадда бу ишни қилгани эса биз учун қоронғи...

    Бир нарсани алоҳида қайд этишни хоҳлардим, бутун дунё болалар хирургияси амалиётида бу каби ҳолат жуда камдан-кам учрайди. Тўғри, бундан аввал ёш болаларнинг турли ўйинчоқ қисмларини ютиб юборган, у ошқозон ва ичакни тешиб ўтган ҳолатлар бўлган. Операция йўли билан уларни олиб ташлаб, соғлом ҳаётга қайтарганмиз. Лекин бунақаси, яъни игна танага ташқи томондан тиқилган ҳолат ҳеч бўлмаган. Бизнинг марказимизда яратилган шароитлар, малакали мутахассислар туфайли мураккаб операцияни амалга оширолдик.

    Нашр маълум қилишича, Россияда ишлайди деб айтилган боланинг отаси, шифокорлар сўзларига кўра, ҳодисадан хабар топгач, Тошкентга етиб келган.

    23.01.2018, 10:40   Изоҳ (0)   111740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 300 млн сўмлик тилла буюмларни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар ушланди

    23.01.2018, 10:16

    Ўзбекистонда венчур фондларга солиқ имтиёзлари тақдим этилади

    23.01.2018, 09:56

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга вақтинчалик мораторий эълон қилинди

    23.01.2018, 09:48

    Ўзбекистонда 2018 йилда 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этилади

    23.01.2018, 09:40

    Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди

    23.01.2018, 09:30

    Интернет орқали чекловсиз савдо? Бунинг иложи бор!

    23.01.2018, 09:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.