Нью-Йорк штати расмийлари Озодлик ҳайкали ва Эллис ороли харажатларини вақтинчалик ўз зиммасига олади. Улар АҚШ федерал ҳукумати молиялаштирилиши вақтинча тўхталиши туфайли ёпилган эди. Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомонинг сайти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳар иккала диққатга сазовор жой 20-21 январь, шанба ва якшанба кунлари бюджетдан маблағ ажратиш вақтинчалик тўхталиши сабабли сайёҳлар ташриф буюриши учун ёпилган эди.
Куомо губернатори вакилларининг маълум қилишича, энди штат бюджетидан Озодлик ҳайкали ва Эллис оролига ташриф буюриш учун зарур харажатларга ҳар куни 65 минг доллар ажратилади. Уларга 22 январь, душанба кундан ташриф буюриш мумкин.
Ҳужжатда бу диққатга сазовор жойлар Нью-Йорк шаҳри ва штати иқтисодиёти учун жуда муҳим эканлиги таъкидланади. 2016 йилда Озодлик ҳайкали жойлашган Либерти оролига 4,5 миллион киши ташриф буюрган. Улар бунинг учун 263,2 миллион доллар сарфлаган. Бу 3,4 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш имконини берган.
Изоҳ (0)