Афғонистон ҳукумат кучлари охирги суткалардаги махсус операциялар давомида камида 92 жангарини йўқ қилди, 44 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда 22 январь, душанба куни мамлакат миллий мудофаа вазирлигига таяниб, Баҳтар агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Операциялар миллий ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида мамлакатнинг шимолий (Фарёб, Балх, Ҳирот, Қундуз), ғарбий (Фараҳ, Нимроз), жанубий (Ҳилманд, Забул, Қандаҳор), шарқий (Лагман, Логар, Хост) ва марказий қисмида (Урузган) амалга оширилди. Тўрт нафар жангари қўлга олинганлиги таъкидланмоқда.
Охирги вақтларда шарқий ва жанубий афғон вилоятлари, шунингдек, республика шимолида экстремистлар позицияларининг кучайиши кузатилмоқда.
Изоҳ (0)