Хитой мезбонлигида ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалнинг иккинчи иштирокчиси номи аниқ бўлди.
U23. Ўзбекистонлик футболчилар Япония термасини йирик ҳисобда таслим қилиб, ярим финалга йўл олди
Бу йўлда Фаластинга қарши саф тортган қатарлик футболчилар 3:2 ҳисобида зафар қучиб, ғалабали сериясини давом эттирди. Чемпионлик учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Қатар гуруҳ босқичидаги кетма-кет 3 та турда ҳам рақибларидан устун келганди.Фаластин билан ўйинда жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Алмуаз Али дублга эришди. У Хитой дарвозасига 2 та гол урган, Ўзбекистонга қарши беллашувда эса ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлганди. Шу тариқа Алмуаз Али 5 та гол билан Осиё Чемпионатида яққол тўпурар бўлиб турибди.
Бугун чорак финалнинг яна 2 та ўйини бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 13:00 да Жанубий Корея ва Малайзия термалари майдонга чиқиб келади. Мазкур беллашув ғолиби ярим финалда Ўзбекистон термасига рақиб бўлади. 16:30 да эса Ироқ ва Вьетнам термалари Қатарга рақиб бўлиш учун кураш олиб боради.
Осиё Чемпионати U23 Чорак финал 19 январь, жума
Изоҳ (0)