23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг ярим финалига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси финал остонасида Жанубий Корея билан тўқнаш келади.
Чорак финалда кореялик футболчилар Малайзия билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳ босқичида улар Сурия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Австралияни 3:2, Вьетнамни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.
Ярим финал ўйини 23 январь куни Куншан шаҳрида бўлиб ўтади. Кореялик футболчилар айнан мана шу шаҳарда Малайзиядан устун келиб, гуруҳ босқичини ҳам шу ерда ўтказганини қайд этиш керак.
Осиё Чемпионати U23 Чорак финал 20 январь, шанба
Изоҳ (0)