Туркияда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Haberturk нашри маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Автобус Хатайдан Муш шаҳрига йўналган эди. У қор қоплаган трассада ҳаракатланаётиб, йўл четидаги ариққа чиқиб кетган ва ағдарилган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойида шифокорлар, қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)