АҚШ Конгресси Вакиллик палатасининг 33 аъзосидан иборат гуруҳ 18 январь, пайшанба куни мамлакат президенти Дональд Трампга мактуб йўллади. Унда президентни Қўшма Штатлар ва КХДР ҳарбийлари ўртасидаги алоқаларни тиклашга чақирди. Мурожаат матни Калифорниядан конгрессмен-демократ Ро Ханнанинг сайтига жойланган, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШ жиддий можаро, жумладан, ядро урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган тушунмовчилик олдини олиш учун қўлдан келган барча нарсани қилиши лозим. Шимолий Корея билан мулоқотни қўллаб-қувватлаган, шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан алоқа ўрнатиш эҳтимоли ҳақидаги яқиндаги баёнотингизни ҳисобга олиб, алоқа ўрнатишнинг ушбу шаклига устувор аҳамият беришга қатъий чақирамиз», — дейилади мактубда.
Қонун чиқарувчилар КХДР бугунги кунда АҚШ билан мудофаа бошқармалари даражасида ахборот алмашмайдиган ядро қуролига эга ягона мамлакат эканлигини эслатади. Шунингдек, Пхеньян ва Сеул музокара жараёнларига халақит бериши мумкин бўлган ҳаракатлар олдини олишга чақиради.
Изоҳ (0)