АҚШ аэропортларида паспорт назорати кучайтирилди. Хавфсизлик хизмати ходимлари қурилма паролини айтишдан бош тортган йўловчиларнинг ҳар қандай гаджетини мусодара қилиш ваколатига эга бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Аввал чегарачилар ноутбуклар ва смартфонларни юзаки кўздан кечириш ва йўловчиларни кейинги текширишга юбориш ҳуқуқига эга эди.
«Саёҳатчилар электрон қурилмалар ва улардаги маълумотларни уларни текшириш имконини берувчи ҳолатда тақдим этишга мажбур», — дейилади янги қоидаларда.
Чет элликлар гаджетларидаги барча маълумот билан танишиш имконини тақдим этмаса, уларга АҚШ ҳудудига кириш тақиқланиши ёки қурилма мусодара этилиши мумкин.
Изоҳ (0)