18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари томонидан нутқ сўзланди.
Изоҳ (0)