АҚШ президенти Дональд Трамп Мексикани дунёдаги энг хавфли давлат деб атади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Шу муносабат билан у яна жанубий қўшни билан чегарада девор тиклаш лойиҳасига урғу бериб ўтди.
«Мамлакатимизни асраш ва хавфсизлигини таъминлаш учун девор зарур. Бу дунёдаги энг хавфли давлат саналадиган Мексикадан наркотиклар оқимини тўхтатиш учун ҳам керак. Девор бўлмаса келишолмаймиз!» — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)