АҚШда 13 нафар фарзандини қамоқхона шароитларида сақлаган 49 ёшли Анна Терпиннинг синглиси унга жиянлари билан кўришишга рухсат беришмаганлиги ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда New York Post нашрига таяниб, ForumDaily хабар бермоқда.
«Биз улардан ташвишланар эдик, чунки бу ғалати эди. Бироқ ҳеч нарса қила олмадик. Улар ҳеч кимни яқинлаштирмас, биз уларнинг манзилини ҳам билмас эдик», — дейди Луиза Анна Терпиннинг синглиси Елизавета Жей Флорес.
«Уни 19 йил кўрмадим. Вақти-вақти билан телефон орқали гаплашар эдик, бироқ ҳар сафар болалар билан гаплашишни сўраганимда у менга рухсат бермас эди. Ҳаммаси бунчалик эканлигини кутмаган эдим», — дея ҳикоя қилади у.
Флорес унинг ота-онаси ҳам болаларни кўра олмасдан вафот этганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)