Фарғонага ташриф буюрган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов нафақат вилоят футболи раҳбарлари билан, балки ОАВ вакиллари билан ҳам учрашди.
ЎФФ президенти: Ўз манфаатини халқникидан устун қўядиганлар орамизда тиқилиб юрмасин!
Учрашув давомида Аҳмаджонов футболни ривожлантириш масаласида журналистлардан ҳам ўз ёрдамларини аямасликни сўради. Мамлакат футболидаги айрим иллатларга қарши курашда ЎФФ ОАВ ёрдамига муҳтож экани айтилди.Энди мураббийларнинг ўзбошимчалиги, футболчилар ёшини кичиклаштириш, келишилган ўйинлар каби иллатлар бўлмаслиги керак. Булар билан биз фақатгина ўз оёғимизга болта уришдан бошқа ҳеч нарсага эришмаймиз.Кўряпмиз, футболчиларни четга сотишда ҳам ўз манфаатидан воз кеча олмай, мамлакат футболига қанча зарар келтирган инсонларни. Улар фақат ўзини ўйлаган, нафсини халқникидан, манфаатини футболникидан устун қўйган. Уларнинг фаолияти ўрганиб чиқилади ва прократурага тақдим этилади.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Шундан сўнг ЎФФ вакиллари Фарғонадаги футболга ихтисослашган мактаб-интернетлардаги айрим камчиликлар ҳақида тўхталган. Унда айтилишича, болалар сонининг меъёридан кўп экани, иш олдинга силжиши учун ҳалал бериши мумкин. Яъни, бир мураббий 30—35 нафар болани назорат қила олмайди. Оқибатда эса сифат камайиб кетади.
Бизга таниш-билишларнинг фарзанди, фалончининг ўғли ёки жияни керак эмас. Биз ҳақиқий истеъдодларнинг қадрига етишимиз шарт. Бунда сонга ишлаш ярамайди, сифат доим биринчи ўринда бўлсин. 30 нафар болани беиз югуртирмай, 20 нафар таланти борлари билан жиддий ишлаш керак.ЎФФ раҳбари мактаб-интернатларга, академияларга қабул жараёнидаги шаффофликни таъминлашда ОАВ вакилларидан ёрдам сўраган.Коллеж майдони ҳашар йўли билан қурилган экан, спорт зали талаб даражасида эмас. Биз вилояти ҳокими билан гаплашдик, улар ҳамма шароитни тўғрилаб беришга ваъда бердилар. Шундай экан, сифат ҳақида ўйлашимиз лозим.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Иложи бўлса, қабул вақтида ҳаммангиз келинг. Мен ўзим ҳам келаман, ҳар бир қабул жараёнида ЎФФ вакиллари бўлади. Ким келяпти, қандай қабул қилишяпти, нималарни ўзлаштиришяпти — ҳамма кўриши керак. Мана шундай эътибордан кейин ҳам кўрайликчи, ким таниш-билишини футболга тиқиштириб, яна кимлар коррупцияга қўл ураркин.Умид Аҳмаджонов федерация томонидан чиқарилган қарор нотўғри бўлса, уни тўғрилашга тайёр экани ҳақида айтиб ўтди.Энди бу каби масалаларни фақатгина битта вилоят ёки шаҳарнинг ўзи ҳал қилмайди. Фарғонадаги қабулга Жиззахдан келади, Жиззахнинг ўзига Намангандан боради. Холислик бўлсин.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Журналист биз кўрмаётган ёки сезмаётган жиҳатларни кўраётган бўлиши мумкин. Бу албатта яхши. Марҳамат, таклифларини беринг, бизга ҳам четдагиларнинг фикри қизиқ. Танқидлар ўринли бўлса, улар ҳам ўрганиб чиқилади.Аммо ҳамма нарсага фақат тироноқ остидан қараб, мухлисларни янада безиллатиб қўйиш тўғри бўлмаса керак. Агар биз чиқараётган қарор нотўғри бўлса, мухлисларни қайтариш учун, футболни ривожлантириш учун ундан воз кечишга ҳам тайёрмиз. Бир ёқадан бош чиқариб ишласак бўлгани.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Изоҳ (0)