Россиянинг Москва вилоятида жойлашган Подольск шаҳрида ярим соатда 16 машина иштирокида бешта ҳалокат рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, барча ЙТҲлар 15 январь куни эрталабки соат 8:00–8:30 орасида рўй берган.
Ҳалокатларга қор ва ёмон об-ҳаво сабаб бўлгани айтилмоқда.
ЙТҲларда ҳеч ким зарар кўрмаган. Ҳозирда трассада транспорт ҳаракати одатий тартибда давом этмоқда.
Изоҳ (0)