Хитойлик кимёгарлар оддий принтер ёрдамида бир неча марта матн ва рангли суратлар чоп этиш ва уларни ўчириш мумкин бўлган қоғоз кашф этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Фото: Google Images

Қоғоз ҳатто тўққиз марта қайта чоп этилиб, ўчирилганидан сўнг ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Кўп марта фойдаланиладиган қоғозни олиш учун оддий қоғозга яна учта қатлам қўшилади ва улардан бири махсус эритма билан тўйинтирилади. Олимлар рангли ва оқ-қора чоп этиш мумкин бўлган қоғозларни яратган.

Олимларнинг қайд этишича, кўп мартали қоғозни олиш анча осон, чоп этиш учун эса оддий принтерлар ва металл тузларининг сувли аралашмалари керак. Шунинг учун ихтиро яқин вақт ичида оммалашиб кетиши мумкин.