23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатини мағлубият билан бошлаган Ўзбекистон термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди. Унинг фикрлари ОФК расмий сайтида кўриниш берди.
Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатини мағлубият билан бошлади
Ҳайдаров терма жамоа билан 2 йилга яқин вақт давомида ишлади. Унинг айтишича, шогирдлари Қатарга қарши ўйинда кўп хатога йўл қўйган. Шунинг учун ҳам мутахассис Хитой билан ўйингача уларни бартараф этмоқчи.Ниҳоятда қийин ўйин ўтказдик. Футболчиларимиз ўзининг энг яхши хусусиятларини намойиш эта олмади. Гуруҳимиз анча кучли эканидан келиб чиқсак, мағлубият кейинги ўйинга таъсир кўрсатиши мумкин. Биз йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. Уларни кейинги ўйингача бартараф этишимиз керак.Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Бир неча ой давомида бартараф этилмаган хатоларни тўғрилаш ниятидаги Ҳайдаров жамоаси яна икки кундан кейин — 12 январь куни Хитойга қарши ўйинда майдонга тушади.
Қитъа чемпионати бошланди. Ўзбекистон билан ўйин олдидан Хитой термаси Уммон дарвозасига 3 та гол урди
Ўзбекистонга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Чунки у мураккаб рақиб. Бугун биз майдоннинг ҳар бир қаричида кураш олиб бордик. Муҳими, шогирдларим қаттиқ меҳнат қилди. Уларда руҳият кучли.Феликс Санчес, Қатар термаси бош мураббийи
Мазкур мутахассис бир вақтнинг ўзида Қатар миллий термасига ҳам устозлик қилади. У 2014 йил ҳам Равшан Ҳайдаров билан бир мусобақада иштирок этган. U19 Осиё Чемпионатида қатарликлар чемпион бўлган, Ҳайдаров жамоаси эса ярим финалда юришига якун ясаганди.
Изоҳ (0)