Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзииёев «Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринаси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати, Қуролли кучлар вазифалари, мамлакатни ҳарбий-иқтисодий таъминоти асослари, жумладан, ҳарбий-саноат комплекси ривожланишининг истиқболли йўналишлари белгиланган.

Ҳужжатда дунё ва минтақада вазиятнинг ривожланиш динамикаси, юзага келаётган таҳдид ва чақириқлар инобатга олинган.

Янги мудофаа доктринаси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан мустаҳкам алоқаларнинг устуворлигини намойиш этади, шунингдек, мамлакат мудофаа сиёсати шаффофлиги, хорижий давлатлар билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги муносабатлар самарадорлигини таъминлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)