Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида солиқ қўмитаси томонидан 6 кунлик кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, молия вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик, идоралар масъул ходимлари иштирок этган кўргазмали семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакилларининг барча саволларига мутасадди ходимлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбирда шунингдек, намуна кўрсатиб фаолияти давомида солиқларни вақтида тўлаб келаётган, қонунга итоаткор бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек солиқ қонунчилигидаги янгиликларни тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишдаги фаоллиги учун оммавий ахборот воситалари вакилларига давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди