Спортчиларнинг допингга бўлган муносабатини жиддий назорат қилувчи USADA MMA усталарига бўлган талаб борасида анчагина қаттиққўл.
«Оламспорт» UFC вакиллари 2017 йил давомида неча марта допинг-тест топширишга мажбур бўлгани борасидаги хабарни жойлаштирди. Унда айтилишича, Хабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон 11 бор текширувдан ўтишига тўғри келган. Ирландиялик Конор МакГрегор эса нисбатан камроқ безовта қилинган — 6 марта.
Эркаклардаги бу кўрсаткич аёл спортчиларники олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Зеро Холли Холм 12 ой давомида 15 марта допинг назоратидан ўтишга мажбур этилган. Қирғизистонлик жангчи Валентина Шевченко 12 марта тест топширди. Бироқ USADA Ронди Роузини негадир бирор марта ҳам безовта қилмаган.
Изоҳ (0)