14 январь — ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан шаҳар, туман ҳокимлари ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда «NamNews.uz» хабар бермоқда.
Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, 2-ўринни Учқўрғон тумани ҳокими Азимжон Вахобов, 3-ўринни Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулла Нажмидддиновлар эгаллади.
Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)