Бугун, 8 январь куни Ўзбекистонда прокуратура органлари ходимлари куни нишонланмоқда. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун 2016 йил 19 декабрда Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган эди.
Бу санага асос сифатида 1992 йил 8 январь белгиланган — ўшанда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида»ги фармонни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)