Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод халқни кўчаларга чорлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда, The Times of Israel газетасига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, 28 декабрь куни Бушер шаҳрига ташрифи чоғида Аҳмадинажод айрим давлат раҳбарлари халқ муаммоларидан бехабарлигини танқид остига олган. Бундан ташқари, у Ҳасан Руҳоний ҳукуматини мамлакатни яхши бошқара олмасликда айблаган.
Унинг бу сўзлари ҳукумат томонидан провокация сифатида баҳоланиб, собиқ президент ҳибсга олинди. Таъкидланишича, унинг бу чиқиши, қисман бўлса-да, халқ намойишларига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)