K-1 йўналишида юздан ортиқ жанг ўтказиб, Glory лигасига қадар етиб борган Анвар Бойназаров пойтахт Тошкентда бўлиб турибди. Бу ҳақда кикбоксинг федерацияси «Дарё»га маълум қилди.
Муайтай йўналишида икки марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Бойназаров билан 9 январь куни матбуот анжумани ўтказилади. 15:00 да бошланадиган анжуманга «Олимпия шон-шуҳрати музейи» мезбонлик қилади.
Анвар Бойназаровдан ташқари анжуманга яна бир машҳур жангчи Шер Мамазулунов ҳам ташриф буюради. Мазкур спортчи TNA юналиши бўйича TATNEFT Кубоги ғолиби бўлган. Кейинроқ кикбоксингнинг WAKO йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)