Японияда 5 январь, жума куни яқинлашаётган кучли зилзила ҳақида хабардор қилиш фавқулодда тизими янглиш ишга тушди, деб ёзади «ТАСС».
Тизим яқин дақиқаларда етти магнитудадан ортиқ ер силкиниши юз бериши керак бўлганда ишга тушади.
Бироқ магнитуда атиги 3,9 бўлди, зилзилаларни башорат қилиш ва умуммиллий огоҳ қилиш тизимида носозлик юз берган кўринади.
Тизим 2011 йилнинг 11 мартидаги фожиадан сўнг ишга туширилган эди. Ўшанда Япония шимоли-шарқий соҳилида 9,0 магнитудали ер силкиниши юз берган эди.
Огоҳлантириш давомида Япониянинг барча аҳолиси мобил қурилмалари, овозсиз режимда бўлса ҳам, кескин ёқимсиз овоз чиқара бошлайди. Япония шаҳарлари кўчаларида жойлашган овоз кучайтиргичлар ҳам зилзила ҳақида хабардор қилиб, кишиларни ўзини панага олишга чақира бошлайди.
Изоҳ (0)