Ижтимоий тармоқда қизил ари ва Sparassidae оиласига мансуб ўргимчакнинг даҳшатли олишуви видеоси пайдо бўлди. Австралия жануби-ғарбида маҳаллий фуқаро томонидан олинган видеоёзув YouTube’га жойланди, деб ёзади «РИА Новости».
Ролик муаллифи биринчи бўлиб қизил ари ҳужум қилганлигини қайд этади — у ўргимчакка ҳужум қилиб, уни тишлай бошлаган (бу бўғимоёқлилар ниши санчилганда жароҳат жойида қолмайди). Видеода ўргимчак дастлаб душманидан қочишга уринганлиги, сўнгра қўллари билан ҳужумни қайтара бошлаганлигини кўриш мумкин. Бир неча дақиқадан сўнг қизил ари қурбони тўлиқ фалажланиб, қаршилик кўрсатишни тўхтатади.
Видеога изоҳ қолдирувчилар олишувдан сўнг ўргимчак қизил ари личинкалари учун озуқа бўлишини тахмин қилди.
Изоҳ (0)