• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФФ президенти Осиё чемпиони бўлганига қарамай, ёшини кичрайтирган футболчиларни футболдан умрбод четлаштирди

    Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов жами беш нафар спортчини футболдан умрбод четлаштирди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълумот берди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар термаларидаги ўйинлари билан танилган Абдумутал Абдуллаев бир умр футболсиз қоладиган бўлди. У 2008 йил U16 ҳамда 2011 йил U19 Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Бунда унинг 1992 йил 19 сентябрда дунёга келгани кўрсатилган.

    Аслида эса футболчининг ҳақиқий исм-шарифи Нодир Тешабоев бўлиб, у 1989 йилнинг 4 октябрь куни туғилган бўлган ва буни футбол жамоатчилигидан яширишга ҳаракат қилган.

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2010 йилги қитъа чемпионатида тўп сурган Муҳаммаджон Абдуллаевнинг ҳам шахси аниқланди. Тошкент мезбонлик қилган турнирга у 1994 йилда туғилган деб рўйхатга олинган. Ҳақиқий исми Расулжон Абдуллаев бўлган футболчи эса аслида 1991 йилнинг 23 ноябрида туғилганди, дейилади ЎФФ хабарида. У сўнгги вақтларда «Хотира—79» сафида тўп суриб келаётганди.

    Энди эса оммага Улуғбек Давлатов бўлиб танилган йигит билан танишинг. У кўрсатилгани каби 1996 йилда туғилмаган. Ҳақиқий исми Нуриддин Ҳасанов бўлган футболчи 1994 йилнинг 20 июль куни дунёга келган. Ёшини кичиклаштириш орқали 2012 йилги Осиё Чемпионатида ўйнаган, бир йил ўтиб ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига бориб келган. «Сурхон» сафида ўйнаб келаётган бу футболчига ҳам энди миллионлар ўйинида жой йўқ.

    2012 йилги Осиё Чемпионатида Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа чемпионликни қўлга киритганди. Бу жамоада Давлатовдан ташқари Зокир Аҳмадалиев каби «ўқланган» футболчи ҳам бўлган. Асл исми Дилшод Аҳмадалиев бўлган футболчи аслида 1994 йилда туғилган, бироқ ҳаммани 1996 йилман деб ишонтирган.

    Шунингдек, Бурхон Ҳасанов отлиқ «Бухоро» клубининг ёшларида ўйнайдиган футболчи айтилгани каби 2000 йил эмас, балки 1998 йил таваллуд топган бўлиб чиққан.

    ЎФФ доимий равишда футболдаги ғирромликлар, ёш кичрайтиришлар ва ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ ҳолатларга қарши кураш олиб боради. Шубҳали кўринган ҳар бир футболчини шахсан ўзим текшираман. Агар қонунбузарликлар аниқланса, қатъий жазоланади. Ғирром футбол бизга керак эмас.

    Ўз ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам менда барча маълумот бор. Тез орада улар ҳам маълум қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.

    Шунингдек, футболчиларни чет давлатларга сотиш бўйича қоидабузарликка йўл қўйган, катта пул ишлаш мақсадида, футболчини ғирромлик кўчасига етаклаган футбол агентлари ҳақида маълумотлар тўпланди. Улар ҳам тез орада федерация расмий сайтида эълон қилинади ва тегишли жазолар тайинланади.

    Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Аввалроқ Умид Аҳмаджонов ҳужжатларни қалбакилаштириш билан шуғулланган футболчилар ишини Адлия вазирлиги ўрганиб чиқишни бошлагани ҳақида айтиб ўтганди. Кўп ўтмай, илк «қалдирғочлар» ушланди ҳамда футболдан умрбод кетказилди. ЎФФдаги ишончли манбанинг «Дарё»га маълум қилишича, тез орада кўпчиликни ҳайрон қолдирадиган яна бир хабар эълон қилинади.

    05.01.2018, 20:45   Изоҳ (0)   51786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сочи тоғларида сноубордчи ҳалок бўлди

    18.12.2017, 23:44

    Наманганда Одил Аҳмедовнинг ҳомийлигида қурилган мини-стадион фойдаланишга топширилди

    09.12.2017, 22:06

    Видео: «Бунёдкор» стадиони олдидаги минглаб мухлислар

    04.12.2017, 15:18

    Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов Россияда ўтаётган «Нефть мамлакатлари кубоги» финалида рақибларига имкониятни бой берди

    26.11.2017, 16:20

    Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпионга айланди

    26.11.2017, 15:46

    Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ўйинда «Урава Ред» ОЧЛ чемпионига айланди (видео)

    26.11.2017, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади

    Дунё | 9 август, 10:05

    “Уэнздей” сериалининг иккинчи мавсуми ҳақида: қизиқарли, аммо камчиликлардан холи эмас

    Кино | 9 август, 09:50

    Деҳқонобод калий заводи яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 9 август, 09:40

    Роналду “Олтин тўп”ни қайси футболчи қўлга киритиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

    Спорт | 9 август, 09:26

    Трамп Путин билан 15 август куни Аляскада учрашади

    Дунё | 9 август, 09:10

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.