Наманган вилоятининг Чуст туманида 23-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми фаолият бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
1,2 гектар майдонни эгаллаган қисм қурилишига 3,5 миллиард сўм сарфланди. Ундан зарур техника ва анжомлар, ходимлар учун ўқув ва дам олиш хоналари, спорт зали, кутубхона ва ошхона ўрин олди.
Қисм тумандаги 6 қишлоқнинг қарийб 120 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)