АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилги сайловларда тахмин қилинаётган сохталаштиришларни текшириш бўйича комиссияни тарқатиб юборди ва суриштирув олиб боришни АҚШ ички хавфсизлиги вазирлигига топширди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«Сайловлардаги фирибгарлик тўғрисидаги анча маълумотларга қарамасдан, кўпчилик штатлар президент комиссиясига суриштирув учун зарур асосий маълумотни тақдим этишдан бош тортди. Солиқ тўловчилар ҳисобидан ниҳоясиз суд тортишувларида қатнашишни истамайман. Шунинг учун бугун ижро фармонини имзоладим, унда комиссияни тарқатиб юбордим, шунингдек, ички хавфсизлик вазирлигига мазкур масалаларни ўрганиш ва бундан кейин қандай ҳаракат қилишни белгилашни топширдим», — дея маълум қилади Трамп.
АҚШ президенти май ойида 2016 йилги сайловларда қалбакилаштириш бўлганлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг комиссияни таъсис этган эди. Трамп кутилмаганда ғалаба қозонган сайловлардан сўнг унинг рақиби Ҳиллари Клинтонга миллионлаб сохта овоз қўшиб ёзилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)