«Манчестер Сити»нинг етакчи футболчиларидан бири Давид Силва руҳий тушкунлик ҳолатида бўлгани учун ҳам жамоасига ёрдам бера олмаяпти. Бу ҳақда саволлар кўпайганидан кейин, футболчи ўзининг Twitter саҳифасида тушунтириш беришга қарор қилди.
Гап Гвардиола Силвага дам олиш имконини яратиб берганида эмас. Шунчаки, футболчининг аёли яқинда фарзанд кўрди. Бироқ Силванинг ўғли белгиланган муддатдан аввалроқ дунёга келди ва у ҳар куни яшаш учун курашмоқда. Мана шундай пайтда Силва аёли ҳамда фарзандининг ёнида бўлишни афзал билган. Бундай вақтда у нормал футбол кўрсатиш имконига ҳам эга бўлмайди.
Ўғлига Матео деб исм берган Силва илиқ сўзларини ва меҳрини аямаётган мухлислардан хурсанд экани ҳақида айтган. Шунингдек, уни қўллаётган жамоа раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилардан ҳам миннатдор эканини яширмаган.
«Манчестер Сити» раҳбарияти Давид Силвани тўғри тушунди ва унга жамоа ҳақида ўйламаслик учун имконият яратиб берди. Воқеалар ривожининг қандай кечишига қараб Силва «Сити» сафига қайтиб келади.
Изоҳ (0)