АҚШ давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Стивен Голдстейн Эрон ҳукумати фуқароларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши ва оммавий намойишлар даврида интернет-ресурсларни блокламаслиги кераклигини маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
Америкалик дипломат бу сайтлар мулоқот қилишнинг қонуний воситалари эканлигини таъкидлади.
У, шунингдек, Теҳронни фуқаролар блокланган сайтларга кириши учун VPN-сервислардан фойдаланишига рухсат беришга чақирди.
Изоҳ (0)