Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиянинг Compass Group компанияси директори Ричард Казинс ва унинг яқинлари Австралияда самолёт қулаши қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Ричард Казинс ва унинг 4 нафар яқин қариндоши 2017 йил 31 декабрь куни Австралияда самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан тасдиқлаймиз», — дейилади компания баёнотида.

Бир моторли DHC-2 Beaver самолёти Хоксбери кўлига қулади. Унинг бортида бўлган барча 6 киши — учувчи ва 5 йўловчи ҳалок бўлди.

Маълумот учун, Compass Group таом етказиш бўйича дунёдаги энг йирик компания бўлиб, 50 мамлакатда ишлайди ва йилига 4 миллиард кишига хизмат кўрсатади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди