Акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» аҳолига кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтирмоқда. Бу эса банк мижозларининг сони муттасил ошиб боришига замин бўлмоқда.
Банк томонидан янги 2018 йил арафасида яна бир қулайлик яратилди. Шу кунларда банк Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда UPI халқаро тўлов тизими пластик карточкаларини UzCard тўлов тизими терминалларида қабул қилиш лойиҳасини муваффақиятли якунлади. Мамлакатимизда илк бор жорий этилаётган бу амалиётни бажариш учун банк терминалларига махсус дастурни юклаб олишнинг ўзи кифоя. Бу Ўзбекистон банк-молия хизматлари бозори учун муҳим янгилик ҳисобланади.
Эндиликда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган «Қишлоқ қурилиш банк» терминалларида бир вақтнинг ўзида UzCard ва UnionPay International халқаро тўлов тизими карточкаларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўла мос бўлиб, мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқимининг янада ўсишига хизмат қилади.
Бугунги кунда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган вилоятлар, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида жойлаштирилган терминалларни ушбу хизматга улаш ишлари бошлаб юборилди. Бу хизматнинг жорий этилиши хорижлик меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратади. Қўйингки, UnionPay International халқаро тўлов тизими пластик карталарига эга хорижлик сайёҳ UzCard терминаллари орқали юртимизда худди ўз ватанидагидек эркин ва ҳеч қандай чекловларсиз тўловларни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикасида барча хизматлар ва товарлар учун тўловлар миллий валюта — сўмда амалга оширилади.
Келгусида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» фақатгина UnionPay International тизими билан чегараланиб қолмасдан, бошқа халқаро тўлов тизимларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-39-93, 150-76-47, «Qqb.uz»
«Қишлоқ қурилиш банк» — фаровон ҳаётингиз хизматида!
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)