Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 28 декабрь куни «Тозалаш-Антитеррор» тадбири доирасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган ишлар давомида жами 2388 қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 17 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 5 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 4 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 26 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 210 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 70 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 3 та бўйсунмаслик, 767 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.
Жами 43 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)