«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, тугаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакат аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Сўровда мамлакатнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида.
Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган.
Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган.
Изоҳ (0)