2017 йил бир қатор рекордларни янгилашга эришган «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳафтасига 110 минг фунт стерлинг маош олади. Бу кўрсаткич бўйича Кейн АПЛда 34 футболчидан ортда қолиб кетган.
Ҳарри Кейн бутун бир йил давомида ТОП-5 чемпионатларида тўп сурган ҳаммадан кўп гол урди. Ҳаммадан кўп хет-трик қайд этди. У йил давомида Криштиану Роналду, Лионель Месси каби футболчиларни ортда қолдирди, АПЛда эса афсонавий Алан Ширернинг рекордини янгилади. Бироқ маош борасида унинг анчагина камтар эканини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)